• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
- Advertisement -

Диаметри 122 метр бўлган 2024 FH2 астероиди Ер томон учмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

NASA реактив ҳаракат лабораторияси маълумотларига кўра, у 7 апрель куни сайёра ёнидан учиб ўтади.

Астероид соатига 71 минг километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланиб, Ерга 6,2 миллион километр масофада яқинлашади. Астероиднинг яқинлашиш вақтидаги сайёрагача бўлган масофаси ва катталиги уни потенциал хавфли деб таснифлашга асос бермайди.

NASA маълумотларига кўра, астероиднинг Ерга бундан олдинги яқинлашиши 1935 йилда юз берган ва унинг кейинги яқинлашуви 2113 йилда бўлади.

Ўхшаш янгиликлар