• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image
- Advertisement -

Қалин туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши Фарғона, Наманган ва Самарқанд аэропортларида рейсларнинг қўниши ва жўнаб кетишини чеклаб қўйди.

Иркутск – Фарғона йўналиши бўйича SBI-6323 рейсини амалга ошираётган S7 Airlines самолёти белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 50 м) туфайли маҳаллий вақт билан соат 23:27 да Наманган аэропортидаги муқобил аэродромга қўнди. Авиакомпания қарорига кўра, 177 нафар йўловчи Фарғонага ер усти транспорти орқали етказилади.

Бироқ соат 00:10 дан бошлаб Наманган аэропортини ҳам қуюқ туман қоплаган – кўриш масофаси 600 м. гача пасайган. Самолётларни қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Самарқанд халқаро аэропортида ҳам қалин туман – кўриш масофаси 50 м. бўлгани учун самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланган.

Агар ноқулай об-ҳаво шароити сақланиб қолса, рейслар республиканинг бошқа яқин аэропортларига йўналтирилади.

Ўхшаш янгиликлар