• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13.8°C
Detail image

Damas ўзидан олдинда кетаётган Matiz машинасининг орқа қисмидан бориб урилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 21 июл куни соат 15:20 ларда А-376 Қўқон-Жиззах автомобил йўлининг Зарбдор туманидан ўтган 277-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Зарбдор тумани Ойбек маҳалласида яшовчи шахс Damas машинаси билан Жиззах-Зарбдор йўналишида ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда кетаётган Шароф Рашидов туманида яшовчи шахс бошқарувида бўлган Matiz машинасининг орқа қисмидан бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан Жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Жиззахда Nexia машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда, ҳайдовчининг отаси вафот этганди.

Ўхшаш янгиликлар