• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Туркман қулонлари бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Фото: Видеодан кадр

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқон объективига туркман қулонлари муҳрланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, туркман қулонлари бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ва ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган. ХIХ асрнинг охирларигача Устюртда кўп учраган, ХХ асрнинг 30-йилларига келиб бутунлай йўқ бўлиб кетган.

1982–1983-йилларда Туркманистоннинг “Қоплонқир” қўриқхонаси ҳудудидан 100 та қулон Ўзбекистон ҳудудига кириб келган. Улар Бухоро ихтисослашган “Жайрон” питомнигига кўчирилган.

Айни дамда “Жанубий Устюрт” қўриқхонасининг Қорақалпоғистондаги қисми ва Сариқамишсой ботиғида 50-100 та, Бухоро ихтисослашган “Жайрон” питомнигида эса юздан ортиқ қулон яшаши қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар