• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.1°C
Detail image

2022 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 17,2 фоизга ўсиб, 7,5 миллиард АҚШ долларига етди.

Фото: Reuters

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, бу мамлакат умумий савдо ҳажмининг 15 фоизига тенг бўлган.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 3,1 млрд долларни (ўсиш 15,4 фоиз), импорти эса 4,4 млрд долларни (ўсиш 18,6 фоиз) ташкил этди.

2022 йилнинг январь-декабрь ойлари якунида Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 4,6 миллиард долларни (ўсиш 17,9 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 1,4 миллиард долларга, импорт ҳажми эса 3,2 миллиард долларга етди.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 1,3 миллиард долларни (ўсиш 32,1 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 979,3 миллион долларга, импорт ҳажми эса 280,7 миллион долларга тенг бўлган.

Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 926,3 миллион долларни (ўсиш 2,7 фоиз) ташкил этган, экспорт ҳажми 194,8 миллион долларни, импорт ҳажми эса 731,5 миллион доллардан иборат бўлган.

Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 674,4 миллион долларни (ўсиш 11,4 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 519,9 миллион долларга, импорт ҳажми эса 154,5 миллион долларга етган.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуш Қозоғистонга тўғри келади – 62 фоиз. Қирғизистон 17 фоиз, Туркманистон 12 фоиз ва Тожикистон 9 фоиздан иборат бўлган.

Ўхшаш янгиликлар