• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Фото: Kun.uz

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январидан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тайёрланади.

Бундан ташқари, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини 12 баробаридан келиб чиққан ҳолда “Пенсия” дастурига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Ўхшаш янгиликлар