9 ойда қанча янги енгил автомобиллар давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида маълумот берилди.
Фото: Kun.uz
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги енгил автотранспорт воситалари сони 222 794 тани ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 94,4 фоиз (210 419 дона), хорижда ишлаб чиқарилган – 5,6 фоиз (12 375 дона).
Республика бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситаларининг энг катта улуши Тошкент шаҳри (жамига нисбатан 30,1 фоиз ёки 67 161 дона) ҳиссасига тўғри келган.