• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.9°C
Detail image

Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, маданий тадбирларда, оилавий байрамларда ҳамда бошқа ҳолларда фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда. Шу билан бирга унга ҳурматсизлик қилинишига йўл қўйилмайди. 

Фото: Kun.uz

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. 

Лойиҳада байроққа нисбатан ҳурматни таъминлаш шарти билан қуйидагилар таклиф этилмоқда: 

- Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда ҳамда бошқа ҳолларда фойдаланишга рухсат бериш; 

- байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат бериш; 

- давлат органларининг рамзида (байроқ, геральдик белги) ва уларнинг расмий веб-сайтларида Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан фойдаланишга ҳуқуқий асос ўрнатиш; 

- Давлат байроғи тасвиридан устки кийимни безатиш учун фойдаланишга рухсат бериш; 

Шу билан бирга, давлат байроғига нисбатан ҳурматсизлик қилинишига йўл қўйилмайдиган ҳоллар аниқ белгилаб берилмоқда: 

- Давлат байроғидан бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланишга (жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида фойдаланиш мустасно); 

- Давлат байроғини столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшашга ёки тасвирлашга ва ундан қоплама сифатида фойдаланишга, шунингдек ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшашга ёки тасвирлашга; 

- Давлат байроғидан кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, шунингдек буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланишга; 

- Давлат байроғининг тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга ёки унинг тасвирини бошқача тарзда туширишга; 

- Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаш ҳисобланадиган бошқача тарзда фойдаланишга йўл қўйилмайди». 

Фуқаролар қонун лойиҳасига 16 июнга қадар изоҳ ва таклифларни бериши мумкин. 

Ўхшаш янгиликлар