• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳрида “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари доирасида бир қатор жиноий ҳолатлар аниқланган.

Жумладан, Тошкент шаҳрида “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган 1987 йилда туғилган Саидазиз Саидалиев спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват бир нечта шахсни ўз атрофига жалб қилиб, бир нечта жиноятларни содир этган. Хусусан, қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларни муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик ҳолатлари шулар жумласидандир.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Саидазиз Саидалиев ва бошқа бир нечта шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-66, 71-206-49-46 ёки 102 рақамига ёхуд яқин орадаги ИИОга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилинганди.

Шунингдек, сўнгги ҳафта давомида Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида жиноят оламининг ўнлаб вакилларига нисбатан рейдлар ўтказилиб, унда ўзини “кўча боллари” сифатида намоён қилишга уринган йигитлар қўлга олингани хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар