• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 27 июл кунги баёнотида ўқитувчилар учун ягона форма жорий этилаётгани ҳақидаги хабарларни “фейк” деб атаганди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар ҳокимининг 27 июлдаги 767-14-0-Қ/22 сонли қарорига асосан, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбағлари ҳисобидан 15 минг нафар ўқитувчи учун мактаб формаларига 12,7 млрд сўм миқдорида пул ажратилган.

Бир кун аввал, 26 июл куни шаҳар ҳокимининг 761-14-0-Қ/22 сонли қарорига асосан эса Республика бюджетининг 2022 йил иккинчи чорак даромадлари режасини орттириб бажарилган қўшимча манбасининг Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган қисми ҳисобидан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг формалари учун 3 млрд сўм миқдорида маблағлар тақсимланиши эълон қилинган.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг эътибор қаратишича, агар ҳар икки қарор бўйича мактаб ўқитувчилари формасига йўналтирилаётган умумий маблағ ҳисобга олинса, ўқитувчи учун битта форма ўртача 1 млн 47 минг сўмдан тушиши мумкин.

Эътиборли жиҳати, айнан 27 июл куни халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов умумтаълим мактаблари учун ягона мактаб формасини жорий этиш масаласига доир баёнот билан чиққанди.

“Ижтимоий тармоқларда жорий ўқув йилидан бошлаб ўқитувчилар учун ҳам ягона форма жорий этилаётгани ҳақида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқалмоқда. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчилар учун бундай талаб жорий этилмаганини, бу оддий “фейк” хабар эканини қатъий таъкидлаб ўтмоқчиман”, деганди Саидов.

Вазир янги ўқув йили, яъни 2022 йил сентябр ойидан бошлаб ота-оналарга ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмаслигини ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаслигини маълум қилган. 

Ўхшаш янгиликлар