• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

«Interlogistics» қўшма корхонасига қарашли «United Cargo Center» мажмуаси 2017 йилда ишга туширилган. Компанияга бевосита ва шуъба корхоналари орқали Дубайда рўйхатдан ўтган «Integra benefit investments» LLC эгалик қилади.

Фото: United Cargo Centre

Бугун, 28 сентябр куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада кучли портлаш оқибатида йирик ёнғин рўй берди. «Қурувчилар» даҳасида жойлашган мазкур бино «Interlogistics» компаниясининг божхона омбори бўлган.

Spot’нинг юридик шахслар ягона реестридаги маълумотларга таяниб ёзишича, «Interlogistics» 2016 йил 11 августда рўйхатга олинган. Компания нотурар жой биноларини ижарага бериш ва бошқариш билан шуғулланади. Устав капитали – 48,9 млрд сўм. Таъсисчилари – «Integra benefit investments» LLC (78,9 фоиз) ва «Benif» LTD МЧЖ ҚК (21,1 фоиз).

Flagma.uz сайтида «Interlogistics» компанияси 2017 йилда иш бошлагани айтилади. Унинг Хонобод кўчаси, 3-бинода жойлашган объектига «United Cargo Center» номи берилган. Логистика маркази тез бузиладиган товарлардан тортиб то йирик ҳажмгача бўлган товарларни қабул қилиш, сақлаш, божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатади. Корхона бошқарувчиси – Фарида Салихова.

«Interlogistics» раҳбари сифатида Саитдинов Фирдавс Фахридинович кўрсатилган. Facebook саҳифасида шу номдаги профиль эгаси 2005 йилда Тошкент шаҳридаги 18-мактабни тамомлагани қайд этилган. Шундан сўнг Тошкент молия институти бакалавриатини, 2020 йилда эса Тошкент давлат юридик университетида магистр даражасини олган.

Таъсисчилардан бири «Integra benefit investments» LLC Бирлашган Араб Амирликларида рўйхатдан ўтган. Иккинчиси – «Benif» LTD 1995 йилнинг 18 сентябрь куни рўйхатга олинган. Улушдорлари – «Integra benefit investments» LLC (80,7 фоиз) ва «Мадад-Тижорат» МЧЖ (19,3 фоиз). Раҳбари – Пайзиев Рустам Абдушукурович. Устав фонди – 3,7 млн доллар. Компания нотурар жойни ижарага бериш ва бошқариш билан ҳам шуғулланади.

«Мадад-Тижорат» МЧЖ – 2000 йил 8 февралда ташкил этилган. Устав фонди – 4,8 млн сўм. Раҳбари – Мирзахмедов Хотам Шарипович. Таъсисчилари – Иргашев Бахтиёр Илясевич (50 фоиз) ва Иргашева Шоира Шамшитдиновна. Металл конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Ўхшаш янгиликлар