Бу Путиннинг жорий йилдаги иккинчи хорижий сафари бўлади. У охирги марта февралда Хитойга борганди.
Фото: DPA
Россия президенти Владимир Путин 28 июн куни Тожикистонга ташриф буюриб, мамлакат раҳбари Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказади, деб маълум қилди Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Эртага президент Путиннинг Тожикистонга ишчи ташрифи режалаштирилган. У ерда Раҳмон билан музокаралар ўтказилади", - деди у.
Крем вакилининг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари "яккама-якка" суҳбатлашади.
Сўнгра Россия президенти Душанбедан Туркманистонга йўл олади. Путин 29 июн куни Ашхободда бўлиб ўтадиган Каспий саммитида қатнашади.
Бу Путиннинг жорий йилдаги иккинчи хорижий сафари бўлади. У охирги марта февралда Хитойга борганди.