• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image

“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Қонун кўчмас мулк қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади: ер участкаларига; биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга; кўп йиллик дов-дарахтларга; мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

  • мулк ҳуқуқи;
  • доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
  • доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
  • мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
  • ижара ҳуқуқи;
  • иккиламчи ижара ҳуқуқи;
  • хўжалик юритиш ҳуқуқи;
  • оператив бошқариш ҳуқуқи;
  • кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
  • бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
  • рента;
  • ипотека;
  • сервитут;
  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қўйилган чекловлар.

Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

Кўчмас мулк кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • ер участкалари белгилангани (реализация қилингани);
  • бино, иншоот қурилгани ва фойдаланишга топширилгани;
  • белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объект мавжудлиги;
  • кўчмас мулк бўлингани;
  • кўчмас мулк бирлаштирилгани.

Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотлар электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир. Қонун 3 ой ўтгач кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар