• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Сўнгги беш йилда 9 триллион сўм ҳисобидан 2 мингга яқин тиббиёт муассасаси қурилиб, таъмирланди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: Kun.uz

“500 миллион доллар сарфланиб, 2 минг 500 та муассаса замонавий тиббий техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Лекин, ичимлик суви, иситиш тизими бўлмаган, электр таъминоти яроқсиз бўлган мингдан зиёд тиббиёт муассасалари мавжуд. Соғлиқни сақлаш масканларининг шароитидан норози бўлиб, 700 дан зиёд мурожаат келиб тушгани ҳам буни тасдиқлайди.

Шу боис, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган алоҳида дастур амалга оширилади. Бунда, энг аввало, 182 та оилавий шифокор пунктида ичимлик суви тармоғи, 450 дан ортиқ муассасада иситиш, 650 тасида электр тизими тўлиқ таъмирланади. 

Шулар қаторида, 1 минг 100 та тиббиёт муассасаси қайта қурилиб, жиҳозланади. 227 та туғруқ комплекслари таъмирланиб, уларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилади. Бундан ташқари, 39 та болалар шифохонасининг ҳолати ва улардаги шарт-шароитлар тубдан яхшиланади. Бу ишларга 6 триллион сўм маблағ жалб қилинади.

Шунингдек, туман ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш учун, молиялаштириш манбалари ҳам кенгайтирилади. Жумладан, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кафолатланган тиббий хизмат турларига кирмайдиган бошқа янги хизмат турларини пулли асосда ташкил қилишга рухсат берилади. Бунда, пуллик хизматлардан келиб тушган маблағларнинг 75 фоизгача бўлган қисми малакали тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

Тиббиёт муассасаларига беғараз ёрдам доирасида берилган тиббий техника ва асбоб-ускуналардан пулли хизматлар кўрсатишда фойдаланиш бўйича мавжуд тақиқ бекор қилинади.

1 июлдан бошлаб вилоят кардиология, офтальмология, урология, травматология, тери-таносил касалхоналарида койка ўрнига қараб эмас, балки беморнинг “даволанган ҳолатидан келиб чиқиб” молиялаштириш тартиби жорий қилинади ва ушбу шифохоналарга тўлиқ молиявий мустақиллик берилади”, деди президент.

Ўхшаш янгиликлар