• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Президент қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тузилмасида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Комил Каримов

Унга кўра, Комил Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари: 

  • Шаҳло Турдиқулова олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Сарвар Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Олим Тўйчиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига;
  • Мажид Каримов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ўхшаш янгиликлар