• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +12°C
Detail image
Фото: Kun.uz

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Дастурга кўра, таълим сифатини ошириш ҳамда аҳоли саломатлигини таъминлаш доирасида 2022 йилда:

  • 1 апрелдан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга (Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларидан ташқари) фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади;
  • дарсликларни янгилаш учун 605 млрд сўм ажратилади;
  • 141 мингта янги ўқув ўринлари яратилиб уларнинг сони 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказилади;
  • 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этилади;
  • хусусий тиббиёт ташкилотларида давлат бюджети ҳисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш механизми жорий қилинади.

2022 йил 1 июлгача:

  • 2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда оширилади;
  • халқаро экспертлар иштирокида ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади.

2022 йил 1 июлдан “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.

Ўхшаш янгиликлар