• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Президент "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, бюрократик тўсиқларга чек қўйиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти ягона автоматлаштирилган платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади.

Бунда платформа орқали қуйидагилар амалга оширилади:

  • таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
  • hrm.argos.uz ва  edo.ijro.uz ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон шаклда юритиш;
  • ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш;
  • кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.

2023 йил октябрь ойига қадар hrm.argos.uz тизими орқали UzASBO дастурий мажмуаси, E-qaror тизими, E-huquqshunos тизимларига маълумот киритиш имконияти яратилади.

Ўхшаш янгиликлар