• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Мансурбек Оллоёров / Фото: Президент матбуот хизмати

Бунга қадар у Президент администрациясида Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Бу агентлик очилиши ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни ўз сайловолди дастури юзасидан сўзлаган нутқида эълон қилганди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳозирда 6 та вазирликда (камбағаллик, соғлиқни сақлаш, мактаб таълими, молия, ички ишлар, олий таълим) тарқоқ бўлган ижтимоий хизматларни бирлаштиради.

“Янги агентлик учун камида 10 фоиз ходимлар ногиронлиги бўлган шахслар орасидан танлов асосида ишга олинади. Ижтимоий ҳимояга ажратиладиган барча маблағлар агентлик ҳузурида ташкил этиладиган алоҳида жамғарма орқали манзилли йўналтирилади ва унинг харажатлари очиқ-ошкора бўлади. Агентлик жамоатчилик билан яқин мулоқот ўрнатиб, улар билан бамаслаҳат иш юритади”, – деганди давлат раҳбари.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасида профессионал фаолият юритувчи алоҳида органга эҳтиёж борлигини фаоллар анчадан буён тарғиб қилиб келаётган эди. Шундай бўлса-да, 2023 йил бошидаги маъмурий ислоҳот доирасида бундай орган ташкил этилмай қолганди.

Ўхшаш янгиликлар