• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Apple компаниясига iPhone учун платалар етказиб берувчи Cirrus Logic компанияси iPhone 15 Pro телефонлари овоз даражасини кўтариб пасайтириш ва телефонни ўчириб ёқиш тугмалари 3D Touch функцияси орқали амалга оширилиши тасдиқлади.

Фото: iphones.ru

Ўз акциядорларига йўллаган хатида компания «стратегик мижоз билан ҳамкорлик»да давом этиши, «келгуси йилда бозорга смартфонлар учун HPMS таркибий қисмини олиб чиқиши»ни маълум қилган, деб ёзмоқда iphones.ru.

HPMS Cirrus Logic’нинг аралаш сигналлар қабул қилувчи юқори унумдорликка эга микросхемаси саналади ва Taptic Engine учун тактил драйверларни ҳам ўз таркибига олади.

Cirrus Logic бош директори Жон Форсайт янги таркибий қисми келгуси йилнинг кейинги ярим йиллигигача, яъни  iPhone 15 Pro’нинг 2015 йил сентябридаги расмий релизигача чиқишини хабар берган.

Apple iPhone 15 Pro’га қўшимча Taptic Engine моторчаларини ўрнатади ва ва у сенсор тугмаларининг босилишини имитация қилади. Унинг ишлаш принципи iPhone 7, 8, SE2 ва 3 даги Home тугмаси каби бўлади, уни босиб турилиши Taptic Engine вибрацияси томонидан имитация қилинади.

Ўзгариш iPhone 15 Pro ва iPhone 15 Pro Max’да жорий этилади. iPhone 15 ва 15 Plus да оддий механик тугмалар қолади. 

Ўхшаш янгиликлар