• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13.8°C
Detail image

Роберт Ҳабекнинг сўзларига кўра, Германия суюлтирилган табиий газ қабул қилиш инфратузилмасини ривожлантирмоқда, бошқа энергия манбаларидан фойдаланмоқда. 

Фото: AP Photo / Focke Strangmann

Германия вице-канцлери, иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек мамлакат Россия энергиясига қарамликдан "яшин тезлигида" қутулаётганини айтди.

"Биз Россия газига қарамлигимиз боис йирик энергетик инқирозни бошдан кечиряпмиз, аммо бу қарамликдан яшин тезлигида қутулмоқдамиз. Бу қарамликка ўнлаб йиллар давомида тушдик. Ушбу қарамликдан бир неча ой ва йиллар ичида қутулмоқчимиз", - деди Ҳабек.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Германия суюлтирилган табиий газ қабул қилиш инфратузилмасини ривожлантирмоқда, бошқа энергия манбаларидан фойдаланмоқда, водород ёнилғисидан фойдаланиш технологиясини жадал ривожлантирмоқда.

"Биз бу йилги ва келаси қишда чидаб берсак, шу давр ичида тезкор трансформацияга эришамиз", - деди Ҳабек.

Ўхшаш янгиликлар