• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image
Фото: Cadillac

Cadillac компанияси ўзининг флагман седани — Cadillac CТ6'нинг янги авлодини тақдим этди

Орқа ғилдираклар тортиши — Оmega платформаси янги авлод моделида ҳам сақлаб қолинган. Созланадиган амортизаторларга эга. 

CТ6 ўзининг аввалги моделидан янгиланган радиатор панжараси, ўзгарган оптикаси билан фарқланади. 

Салонга Nappa териси билан ишлов берилган. Ўриндиқлар иситиш ва совитиш функциялари билан таъминланган. Салондаги энг катта ўзгаришлардан яна бири — 33 дюймли 9К қайрилма экран. 

CТ6 2 литр ҳажмга эга 237 от кучини берадиган турбомотор билан жиҳозланган. У 10 поғонали автомат узатмалар қутиси билан бирга ишлайди. 100 км/соат тезликка 7,47 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса соатига 230 кмни ташкил қилади.

Машинанинг узунлиги 5223 мм, эни 1890 мм, бўйи эса 1473 мм, ғилдираклар базаси бўлса 3109 ммни ташкил этади.

Моделнинг Хитойдаги нархи 51 минг доллардан бошланади.

Ўхшаш янгиликлар