• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг янги имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги (UK Export Finance – UKEF) бош ижрочи директори Тим Рид билан музокаралар ўтказди.

Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилда икки баробарга ошгани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда Британия томони Ўзбекистонда автомобиль йўлларини, қуёш ва шамол электр станциялари қуриш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этишга қизиқишини билдирди.

Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси кредитлар, кафолатлар тақдим қилиш, суғурталаш, маслаҳат кўмагини бериш ва бошқа йўллар билан ёрдам кўрсатиш орқали Британия товарлари ва хизматлари экспортини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

Ўхшаш янгиликлар