• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Барча ҳудудларда Ибн Сино марказлари ташкил этилиб, улар томонидан мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда халқ табобати ва соғлом турмуш тарзини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Яна бир масала – анъанавий тиббиёт билан бирга, халқ табобатини ривожлантиришга ҳам жиддий эътибор қаратамиз. Бир нарсани яхши тушунишимиз лозим. Халқ табобатининг устунлиги – касалликларни даволашда кимёвий қўшимчалари бўлмаган, табиий доривор гиёҳларни кенг қўллашдир.

Мамлакатимизда бундай доривор ўсимликларнинг 577 та тури аниқланган бўлиб, уларни табибларимиз асрлар давомида қўллаб келган ва самарасини амалда исботлаб берган. Халқ табобатининг синалган усулларини замонавий тиббиётга интеграция қилиш орқали даволаш тизими натижадорлигини янада ошириш мумкин.

Шу боис, 2022 йилда:

  • самараси исботланган доривор ўсимликлар тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва протоколларига босқичма-босқич киритилади;
  • барча тиббиёт олийгоҳлари ва техникумларда, ҳудудий Халқ табобати марказларида соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими жорий қилинади;
  • барча ҳудудларда Ибн Сино марказлари ташкил этилиб, улар томонидан мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда халқ табобати ва соғлом турмуш тарзини ўқитиш йўлга қўйилади;
  • ҳар бир поликлиникада халқ табобати хоналари, фитобарлар ташкил этилади;
  • дорихоналарда доривор воситалар бурчаги бўлиши, лицензия талаби сифатида киритилади;
  • Тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари иш бошлайди.

Шу ўринда, яна бир фикрни айтиб ўтиш жоиз. Биз, жамиятимизда замонавий медицина ва халқ табобати бир-бирига рақобатчи ёки душман эмас, балки, яқин ҳамкор деган муҳим тушунчани шакллантиришимиз керак. 

Бизда қанчадан-қанча машҳур табиблар дунёдан ўтиб кетяпти. Афсуски, улар билан бирга илми ва тажрибаси ҳам йўқолиб кетяпти. Шу боис, халқ табобатини кенг тарғиб қилиш, “Ибн Сино меросининг билимдонлари” танловларини ўтказиш мақсадга мувофиқ”, деди президент.

Ўхшаш янгиликлар