• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.2°C
Detail image

Президент қарори билан маданият ва туризм вазирига янги ўринбосарлар тайинланди.

Баҳодир Аҳмедов

Баҳодир Аҳмедов маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига, Мурод Мажидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мурод Мажидов

Шунингдек:

  • Фирдавс Абдухолиқов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига;
  • Рустам Қурбонов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Иброҳимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан, Нусратилла Зикриллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан, Ботир Шахриёров бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан, Умид Қўқонбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги негизида ташкил этилган Маданият ва туризм вазирлигига собиқ маданият вазири Озодбек Назарбеков раҳбарлик қилиши маълум бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар