• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +6°C
Detail image

Қаршида банк раҳбари кредит сўраб мурожаат қилган фуқародан ҳаётини тасдиқловчи ҳужжат сўради.

Видеодан кадр

Тегишли видеомурожаат Telegram’даги «Қитмир мухбир» каналида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, «Агробанк» филиалига маҳаллий фуқаро келиб, кредит олиш ниятини билдирган. 

«Ҳамма ҳужжатларим жойида. Шу сабабдан бошлиқнинг олдига боришимни айтишди. Кирсам, банк раҳбари қўлимдан барча ҳужжатларни олди. Ҳужжатларим жойидалигини айтди, кейин эса тириклигимни тасдиқловчи маълумотнома олиб келишимни сўради. Мен билан гаплашаётган банк раҳбари менинг тириклигимга ишонмаяпти ва бу фактни тасдиқловчи ҳужжат олиб келинг, дейди. Айтингчи, борлигимни тасдиқловчи ҳужжатни менга ким беради? - деб сўради эркак. 

«Дарё»нинг ёзишича, Марказий банк вилоят бошқармаси мутасаддилари фуқародан шундай мазмундаги маълумотнома сўралганини тасдиқлаган. 

«Банкнинг кредит маълумотлар базасида бу шахс кўп йиллар аввал вафот этгани қайд этилган. Шунинг учун банк менежери ундан унинг тириклигини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган бўлиши мумкин. Вазият атрофлича ўрганилади», — дейилади Марказий банк вилоят бошқармаси хабарида. 

Ўхшаш янгиликлар