• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image
Халқимиз Янги Ўзбекистонни бунёёд этишга киришган давр ўзбек адабиёти учун сермаҳсул бўлди. Адиблар янги китоблар: роман, қисса, достону шеърлари билан китобсеварларни хушнуд этдилар. Чунончи, таниқли шоира ва журналист Муқаддасхон Абдусаматова “Шунча ширинсан, ҳаёт” деб номланган янги китобини кенг жамоатчиликка тақдим этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси «ADABIYOT NASHRIYOTI» МЧЖ томонидан чиқарилган 215 бетлик мазкур китоб муаллифнинг очерк, мақола, воқеий ҳикоя ва шеърлари туркумидан иборат. Муқаддасхон тўпламига кирган асарларнинг бош мавзулари Инсон, Ватан, эзгулик, оила, меҳр- муҳаббат, садоқат, меҳнат («Қалби мунаввар инсон», «Юрак заргари», «Ибрат» ва бошқа очерклар, «Ўзбекистоним», «Ватан», «Бахт қуёши», «Яхши ҳаёт», «Ватанга садоқат», «Яхши одамлар» сарлавҳали шеърлар, «Меҳнат сафари», «Уч сабоқ», «Сатрларга сингган умрлар», «Фидойилик тимсоли» каби мақолалалар) бўлиб, адиба уларнинг турли жиҳатларини бадиий буёқлар билан тасвирлайди. Шоиранинг «Ўзбекистоним» номли шеърида

«…Алла айтсам, айвонингда ухлайди қуёш,
Мустақиллик севинчидан қувнар кўзда ёш,
Қутлуғ бўлсин деймиз сенга ўттиз ёш,
Гул диёрим, сен жаҳоим Ўзбекистоним,
Қучоғигда фарахбазшдир ҳар лаза, оним» каби сатрларни ўқиган киши уларни ўзи ёзгандай ҳис этади.

Бу нафақат мавзуларнинг ҳаётийлигидан, истиқлолга эришган инсонларнинг фикр-уйларидан, балки шоиранинг маҳирлигидан ҳам далолат беради.

Адиба очерк ва воқеий ҳикояларининг қаҳрамонлари: меҳнаткаш, янгиликка интилувчи, ташаббускор, фидойи, камтарин инсонлар -- ўқитувчи, олим, тиббиёт ходими ва бошқа касб эгалари. Ёзувчи ўз қаҳрамонлари билан журналист сифатида юртимизнинг турли гўшаларига химат сафарлари чоғида учрашди, уларнинг фаолияти билан танишди, ишларини кузатди, инсоний фазилатларини кузатди. Шунинг учун асарларининг қаҳрамонлари жонли, ишлари фойдали, орзу-умидлари ҳаётий чиққанлиги билан диққатингизни тортади. Бундай одамларни у яхши кишилар ҳисоблайди, уларни мадҳ этади ва уларнинг кўп бўлишини орзу қилади:

“... Умрингни етаклаб ўтади кунлар
Яхшилар ҳамроҳдир кундуз ва тунлар.
Ҳар дам юрагингга мадордир улар,
Ёнингда кўп бўлса яхши одамлар».

Ҳа, шоира замонамиз қаҳрамонлариии, оқила аёллару бокира оналарни, устозу шифокорларни, қисқа қилиб айтганда, яхши одамларни ҳормай-толмай куйлайди. Зеро, шоира, публицист, журналист ва жамоат фаоли Муқаддас Солиҳ қизи (Абдусаматова) яхшилик шайдоси, эхгулик куйчисидир, десак ошириб юборган бўлмаймиз.

Ва яна, фикримизча Ўзбекистон Президент Ш.М.Мирзиёев рахнамолигида мамлакатимизнинг халқаро маданий- гуманитар алоқалари тобора кенгайиб бораётган замонда М.Абдусаматованинг сара асарларини русчага ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиб, тарқатиш ҳам ўта фойдали бўлур эди.

Собир Қурбонов, тарих фанлари номзоди, доцент, журналист,
«Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви фаоли.

Яшаш манзили: Тошкент ш., М.Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 9 уй, 34-хонадон.

Тел.: 71 237 31 85 у., 93 593 27 30 м.

Ўхшаш янгиликлар