• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлардан бири бўлди. Numbeo портали томонидан тузилган рейтингда Ўзбекистон ана шундай мамлакатлардан бири экани маълум бўлди.

Таъкидланишича, яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар 2022 йилги рейтингидан 139 мамлакат ўрин олган ва унда Ўзбекистон 27,31 кўрсаткич билан 133-ўринда қайд этилган. Маълум қилинишча, Ўзбекистонда яшаш Нью-Йоркдан кўра, 72,69 фоизга арзон. Рейтингда айнан Нью-Йорк асос сифатида олинган.

Дунёда яшаш учун энг қиммат мамлакат сифатида Бермуд ороллари (146,04), Швейцария (123,35) ва Норвегия (100,9) қайд этилган. Рейтингнинг оҳирги ўринларини Ҳиндистон (24,43), Афғонистон (20,37) ва Покистон (19,92) банд этган.

Ўхшаш янгиликлар