• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image
Юртимизда Ўзбекистон – Беларусь соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълими кунлари бўлиб ўтмоқда.

Унинг доирасида Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ушбу мамлакат шифокорлари иштирокида тиббий кўрик, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, маҳорат дарслари, консилиум ва семинарлар ташкил этилмоқда.

Акция олдидан очилиш тадбири ўтказилиб, сўнг, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган болалар учун Минск шаҳридаги Республика болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари томонидан тиббий кўрик амалга оширилди.

Шу куннинг ўзида хорижлик ва маҳаллий мутахассислар ҳамкорлигида 2 нафар туғма юрак нуқсони бўлган болаларда мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар