• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image
Самарқанд давлат университетига Малайзиянинг УМТ университети (University of MalaysiaTerengganu) ректори Датў Мазлан Абд Гҳаффар бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар билан СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашув ўтказди.

Самарқанд давлат университети ва Малайзиянинг УМТ университети ўртасида меморандум имзоланди…



Икки томонлама олиб борилган музокараларда таълим ва илмий тадқиқот соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, таълим соҳасига оид гранд лойиҳалар устида иш олиб бориш каби масалалар муҳокама қилинди.




Шунингдек, ҳамкорликда профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.





Музокаралардан сўнг делегация вакиллари СамДУ Биокимё институти, Азиз Санжар номидаги илмий лаборатория ва Муҳандислик физикаси институти лабораториялари билан танишди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар