• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image
2023 йил 18 сентябрь куни O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Партия раиси А.Хаитов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашди. Хитой элчисига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу жараёнларда сиёсий партияларнинг роли ва ўрни, шунингдек, O'zLiDeP фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорликни аниқ мазмун билан тўлдириш мақсадида икки давлат ўртасидаги партиялараро алоқаларни янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўхшаш янгиликлар