• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Жорий йилнинг 11-15 сентябрь кунлари O'zLiDeP делегациясининг Хитой Халқ Республикасига сафари амалга оширилди. Бу партиялараро муносабатларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, сиёсий партияларнинг давлат бошқаруви жараёнларидаги иштироки бўйича тажриба алмашиш амалиётини кенгайтиришга ҳисса қўшади.

Ташриф доирасидаги асосий воқеа Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси, Цинхай провинциясининг партия қўмитаси котиби Чэнь Ган билан бўлиб ўтган учрашув бўлди. Унда Хитой етакчиси Си Цзиньпин ташаббусларини мамлакат ҳудудларида амалга ошириш доирасида Хитойнинг тараққиёт тажрибаси батафсил муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация аъзолари дастурга кўра, “Хитой модернизацияси: жамият ва табиат уйғунлиги” мавзуидаги партиялараро халқаро конференцияда ҳам иштирок этди. Унда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Умуман олганда, O'zLiDeP делегациясининг Хитой Халқ Республикасига сафари самарали, амалий ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди ва ушбу сафар делегация аъзоларига Хитой коммунистик партиясининг турли соҳалардаги вазифаларининг амалий ижросини жойида кўриш имконини берди.

Умид Абдураҳмонов,
O'zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси ходими.

Ўхшаш янгиликлар