• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image
«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси 1 ноябрдан Тошкент жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилишини маълум қилди. Унга кўра, автобус ва метрода йўлкира нархи оширилиши кўзда тутилган.

Бир турдаги жамоат транспортида қатнов учун қатъий белгиланган йўл ҳақи нақд ва банк карталари билан тўлашда 2000 сўм, АТТО транспорт картаси билан тўлашда 1700 сўм этиб белгиланди.

“Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайдилар. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади”, дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар