• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги оҳак ишлаб чиқарувчи цехда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатига 1 миллиард 746 миллион сўм зарар етказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 10 декабрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Аниқланишича, Жиззах шаҳрининг «Хайробод» маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Ж.га тегишли Тошкент кўчасида жойлашган ҳеч ким яшамайдиган эски бетон заводи ҳудудидаги ҳовли кўздан кечирилганда фуқаро ўзбошимчалик билан газ тармоқларига уланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз оҳак ишлаб чиқараётганлиги аниқланган. Тезкор тадбир давомида 600 кг оҳак, 4 дона газ печи ва бошқа хом-ашёлар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти
Ўрганиш давомида фуқаро 2022 йил сентябрь ойидан буён «Мирзо Улуғбек» МФЙ ички йўналишдаги 200 диаметрли газ қувурига 50 диаметрли труба тортиб келиб, яширин равишда улангани ва ёрдамчи хўжалигига ўрнатилган печларда оҳак пишириш билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди. Ҳозирги кундаги ҳисоб-китобларга кўра, мазкур цехда жами 1 миллион 746 минг 360 куб газ ишлатилган ва унинг тахминий миқдори 1 миллиард 746 миллион 360 минг сўмни ташкил қилмоқда, — дейилади Тергов департаменти масъуллари берган ахборотда.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар