• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Футбол бўйича ЖЧ—2022 чорак финалида Бразилия ва Хорватия терма жамоалари 9 декабрь, жума куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг асосий бўлимларида дарвозалар ишғол этилмади. Шу сабаб жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. 105+1-дақиқада Неймар ҳисобни очди. 117-дақиқада эса Бруно Петкович мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимларда ҳисоб 1:1 кўринишида якунланди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пенальтилар сериясида эса Хорватия 4:2 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа хорватлар ярим финалга йўлланмани қўлга киритган илк жамоага айланди.

ЖЧ—2022

1/4 финал баҳси

9 декабрь, жума

Хорватия — Бразилия 1:1

Пенальтилар серияси: 4:2

Голлар: 0:1 – 105+1 Неймар, 1:1 — 117 Петкович.

Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса (Будимир, 110), Модрич, Ковачич (Маэр, 105), Брозович (Оршич, 114), Перишич, Пашалич (Влашич, 72), Крамарич (Петкович, 72).

Бразилия: Alisson, Милитао (Алекс Сандро, 105), Тиаго Сильва, Маркиньос, Данило, Каземиро, Лукас Пакета (Фред, 105), Неймар, Ришарлисон (Педро, 84), Рафинья (Антони, 56), Винисиус Жуниор (Родриго, 64).

Огиҳлантиришлар: Данило (25), Брозович (31), Каземиро (68), Маркиньос (77) Петкович (117).

Ўхшаш янгиликлар