• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Жанубий Кореяда коронавируснинг янги «омикрон» штамми билан касалланган беморнинг вафот этишига боғлиқ дастлабки икки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.

Фото: The Korea Herald

Мамлакат пойтахти Сеулдан 329 километр жанубда жойлашган Кванжу шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, вафот этган шахсларнинг иккиси ҳам 90 ёшдан катта бўлган. Уларнинг ўлимидан сўнг олинган тест натижаси марҳумларда «омикрон» штамми бўлганини кўрсатган.

Жанубий Корея Касалликлар назорати ва профилактикаси агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатда сўнгги бир сутка ичида 2993 кишида коронавирус тасдиқланган, яна 36 киши COVID-19 қурбонига айланган. Жанубий Кореяда пандемия бошланганидан буён коронавирусга чалинганлар сони 642 минг кишидан ошди ва шу кунга қадар 5730 нафар бемор вафот этди.

Коронавируснинг «омикрон» штамми биринчи марта 11 ноябрь куни Жанубий Африкада топилган. Британиялик олимларнинг таъкидлашича, янги штамм тарқалиш тезлиги туфайли аввалгиларига, жумладан, дельтага қараганда хавфлироқ бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мавжуд вакциналар ушбу штаммга қарши самарасиз бўлиши мумкин, деган шубҳалар туфайли «омикрон»ни хавфли деб тан олди. Ташкилот, шунингдек, илгари коронавирусни бошдан ўтказганларда «омикрон» билан қайта касалланиш эҳтимоли юқорилигини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар