• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ куз-қиш мавсумида олиб борилаётган ишлар ва синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш, берилаётган гаж ҳажми камайтирилиши бўйича ташкиллаштирилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида «Uzbekistan GTL» заводида бўлди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

2022—2023 куз-қиш мавсуми давомида республикада аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ истеъмоли ошиши ҳисобига GTL заводига берилаётган газ ҳажмини 50 фоизга камайтирлигани сабабли қурилмаларнинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажми камайтирилиши аҳолининг синтетик дизель маҳсулотларига бўлган талаб ҳамда эҳтиёжларига салбий таъсир қилмаслиги юзасидан зарурий топшириқлар берилди.

Қўшимча равишда, «Uzbekistan GTL» заводида буғ генераторлари орқали электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва завод автомоном электр энергия таъминотида эксплуатация қилинишини инобатга олиб, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланишидан ортиб қоладиган электр энергияси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тизимига узатиш кўрсаткичлари кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Ташриф мобайнида «Uzbekistan GTL» заводининг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда қурилмаларнинг бугунги ҳолати, ишлаб чиқариш ҳажми камайтирилиши жараёнларида амалга оширилиши кўзда ишларнинг жорий ҳолати ўрганилди. Қурилмаларда эксплуатация даврини узайтириш учун ўрганишлар олиб бориш ва қурилмаларда фаолият юратаётган ходимларни доимий равишда билим ва малакаларини ошириб боришга қаратилган кўрсатмалар берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Бошқарув раиси томонидан «Uzbekistan GTL» заводида бугунги кунга қадар умумий ҳисобда 200 минг тоннадан ортиқ синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилганини ва узлуксиз равишда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинаётгани ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилаётгани эътироф этди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Ташриф якунида «Uzbekistan GTL» заводининг ишчилар шаҳарчасида компаниянинг ходимларига яшаш, меҳнат фаолиятлари ва дам олиш учун яратиб берилган шароитлари билан танишиб чиқилди. Заводда йилига қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар