• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

«Ўзгидромет» 4 январь, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ; Устюртда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; Навоий вилояти чўл ҳудудларининг шимолида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар