• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида хорижий мамлакатлардан қиймати 115,3 миллион долларлик 308,4 миллион литр автомобиль бензини импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда 112 миллион литрга ошган.

Ўзбекистон энг кўп бензинни Россиядан импорт қилган — 145,3 . Кейинги ўринлар қуйидагича

  • Туркманистон — 141,2 миллион литр,
  • Қозоғистон — 16 миллион литр,
  • Ироқ — 3,6 миллион литр,
  • Эрон — 1,8 миллион литр.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида 1 миллион тоннадан ортиқ бензин ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрдан буён биржа савдоларида Аи-80 бензинининг нархида тушиш кузатилмоқда. Шу куни савдоларда бензин нархи 9 миллион 365 минг сўмгача тушиб, 15 ноябрга нисбатан 8 фоизга арзонлашган. 18 ноябрь куни эса 9 миллион 180 минг 500 сўмга пасайиб, 9 фоизга арзонлашган. 22 ноябрь ҳолатига кўра бензин нархи ҳамон тушишда давом этмоқда. Биржа матбуот хизматининг маълум қилишича, 15–21 ноябрь кунлари бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129 400 сўмдан 9 168 400 сўмгача, яъни 9,5 фоизга пасайган. 23 ноябрь куни Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 бензин нархи бир ҳафтада 15 фоизга, 26 декабрь куни 5 фоизга арзонлашгани маълум бўлди.

Ўхшаш янгиликлар