• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ўзбекистонда 2 январь куни 64  кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 199 182 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 13 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 10 нафари Тошкент вилоятида,
  • 19 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, шу куни 107 киши: Андижон вилоятида 8 нафар, Бухоро вилоятида 9 нафар, Жиззах вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Тошкент вилоятида 28 нафар, Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196 444 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, 29 декабрдан буён — кетма-кет бешинчи кун касалликдан ўлим ҳолати қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кунлик касалланиш бўйича 2021 йилдаги энг паст кўрсаткич 15 март куни қайд этилганди — ўшанда 65 кишида COVID-19 тасдиқланган.

Шундан кейин кунлик аниқланган ҳолатлар сони 100 тадан пастга тушмаган. Апрель ойида касалланиш тахминан 200 тадан деярли 450 тага кўпайган. Май ойида максимал кўрсаткич 452 (5 май), июнда — 546 (25 июнь), июлда — 924 (30 июль), августда — 974 (5 август), сентябрда — 736 (1 сентябрь, ой охирига келиб эса пасайиш кузатилди), октябрда — 487 (6 октябрь), ноябрда — 294 (11 ноябрь), декабрда — 278 (10 декабрь) тани ташкил этди.

Ўхшаш янгиликлар