• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

АОКАда 9 декабрь куни ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева нотўғри рекламаларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Агентлик томонидан барча манбалар орқали жойлаштирилган рекламаларнинг қонунчилик талабларига мослиги юзасидан доимий ўрганиш ва кузатувлар амалга оширилади. Хусусан, 2022 йилнинг ўтган даврида 39 мингдан ортиқ ўрганиш ўтказилган бўлиб, шундан 13 мингга яқин ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди.

9 сентябрь куни янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирган бўлиб, унга бир қатор янги тушунчалар, нормалар белгиланган ва рекламага қўйилган талаблар кучайтирилди. Хусусан, қонунда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасида таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари иштирокидан фойдаланиш ман этилади. Шунингдек, дори воситасини ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этиш мумкин эмас.

Биологик фаол қўшимчалар рекламасида эса уларнинг даволаш хусусиятларига эгалиги ҳақида маълумот бериш, фуқароларнинг миннатдорчилигини кўрсатиш ва уларда дори воситаларига нисбатан афзаллиги ҳақидаги таассуротни юзага келтириш тақиқланган. Агентлик томонидан мазкур йўналишда ўрганилган рекламаларнинг 647 тасида камчиликлар аниқланди ва бартараф этилди.

Ўхшаш янгиликлар