• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистонда 2022 йил апрелга қадар «E-patrul» тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартиби йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасида сўз боради.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда:

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш;
  • ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр юритилишини йўлга қўйиш;
  • «E-patrul» тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартибини йўлга қўйиш;
  • қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби – «айбдорлик презумпсияси» ва «суднинг фаол иштироки» тамойилларини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ҳужжат лойиҳасида ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимларининг фаолиятини бодикамера ёрдамида назорат қилишни йўлга қўйиш, патруль хизматини авто ва мотопатруль шаклига ўтказиш орқали нарядларнинг мобиллигини ва ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб боришини таъминлаш назарда тутилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқиш ваколати Миллий гвардияга ҳам берилиши мумкинлиги, Ўзбекистонда ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари ташкил этилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар