• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ва мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилар учун сувга бўлган бундай муносабатнинг мумкин бўлган оқибатларини таҳлил қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Жорий йилда бу муаммо давлатни жиддий ташвишга солаётгандек — айни дамда ер ости сувлари сатҳи 5 метр ва ундан кўпроқ пасайган ҳудудларда, яъни Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида суғориш учун янги қудуқлар қазишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

7 декабрда эса Ўзбекистон Республикаси президенти сайтида ерости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берилди.

Ҳозирги кунда қудуқларнинг 90 фоизида ҳисоблагич йўқлиги сабабли ерости сувлари сарфи тўғрисида аниқ маълумот тўплаш имкони бўлмаяпти. Шунинг учун ерости сувларидан фойдаланувчиларга 2024 йил 1 январга қадар ўз тасарруфидаги иншоотларни сув ҳисоблагич билан жиҳозлаш мажбурияти қўйилмоқда.

Эҳтимол, кейинги қадам фойдаланувчилар учун сув нархи ҳисобига Ўзбекистон сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш бўлиши мумкин.

Соҳа мутахассисларининг фикрича, бундай қарор қабул қилинган тақдирда, у ўзини оқлайди ва ҳатто Ўзбекистон боғдорчилигига ҳам фойда келтириши мумкин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) инвестиция департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмакнинг фикрича, сув учун оқилона тўловни жорий этиш ва унинг нархини ошириш ўзбекистонлик фермерларнинг маҳсулот сифатига эътибор қаратишига ёрдам беради, чунки харажатлар ортиб бориши билан ҳар гектардан олинадиган даромадни ошириш керак.

Айни дамда импорт қилувчилар нуқтаи назаридан меваларнинг паст сифати МДҲдан ташқари бозорларга чиқишга асосий тўсиқ бўлиб турибди, бу ерда сифатли янги меваларни анча юқори нархда олиш мумкин.

Ўзбекистонда боғдорчилик бўйича тўғри стратегия — бу юқори сифатли меваларни ишончли ва барқарор бозорларга юқори нархда сотиш учун етиштириш ва экспорт қилишга эътибор қаратишдир, — деб тушунтиради Андрий Ярмак.

Унга кўра, Ўзбекистонда, шубҳасиз, янги қудуқларни бурғилаш заруратисиз ҳам сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун улкан захиралар мавжуд.

Зеро, бу ерда жўяк суғоришнинг самарасиз ҳисобланган қадимий усулидан ҳали ҳам кенг фойдаланилмоқда — унда сувнинг асосий ҳажми исроф қилинади.

Дарвоқе, ўзбекистонлик фермерларнинг эътиборини еростини томчилатиб суғоришга қаратмоқчиман — бу истиқболли технология. Бу нафақат боғдорчилик ва сабзавотчиликни, балки бутун мамлакат қишлоқ хўжалигини тубдан, яхши томонга ўзгартириши мумкин, — дейди FAO иқтисодчиси.
Аввалроқ Ўзбекистон 10 йил ичида 33 та сув танқис давлатлар қаторига қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар