• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.1°C
Detail image

Чипталар сотиш бўйича сервислар маълумотларига кўра, 2022 йилда Россиядан парвозлар учун энг оммабоп йўналишларга Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Арманистон, Грузия ва Туркия кирди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«РБК» ёзишича, «Tutu.ru» чипталар сервиси маълумотларига қараганда, 2022 йилда Россиядан чет элга учиб кетган йўловчиларнинг энг катта улуши (17,22%) Тожикистонга тўғри келган. Ўтган йил билан солиштирганда, бу кўрсаткич бир неча марта ўсган. Ушбу сервис мижозлари орасида энг талабгир йўналишлар рўйхатига Қирғизистон, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Туркия, Беларусь, Қозоғистон, БАА ва Грузия ҳам кирди.

OneTwoTrip сервиси ҳам Тожикистон (тўрт марта) ва Қозоғистонга (беш марта) парвозларга қизиқиш кескин ўсганини қайд этди. Тожикистон ушбу компания мижозлари орасидаги энг оммабоп йўналишлар учлигига кирди, ундан олдинда эса Арманистон ва Туркия жойлашди.

«Купибилет» сервисида эса хорижий йўналишлар орасида етакчиликни Туркия эгаллади — сотилган чипталарнинг деярли чорак қисми унинг улушига тўғри келган. Шунингдек, ушбу компаниядаги энг оммабоп йўналишлар ўнлигига Арманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь, БАА ва Исроил ҳам кирган.

Aviasales орқали сотилган чипталарнинг аксарияти Туркия ҳиссасига тўғри келади. Айни вақтда эса сервис ушбу мамлакатга нисбатан талаб пасайганини қайд этди: 2021 йилда хорижий йўналишларга сотилган барча чипталарнинг 28 фоизи Туркияга тегишли бўлган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 19 фоизгача тушиб қолган. Aviasales талқини бўйича топ бешликка БАА, Таиланд, Грузия ва Исроил ҳам кирди.

Россия Украинага бостириб киргач, Евроиттифоқ мамлакатлари Россия авиакомпаниялари учун ўз ҳаво ҳудудларини ёпди, Россия ҳукумати худди шундай чоралар билан жавоб қилди. Кузда Евроиттифоқнинг бир қатор мамлакатлари Шенген сайёҳлик визалари бўлган россияликларни ўз чегараларидан киритмаслигини эълон қилди.

Уруш бошланганидан кейин дарҳол Россия аҳолисининг кўпчилиги мамлакатдан кетишга қарор қилиб, авиарейслар ҳам орқали яқин хориж давлатларига жўнаб кетди. Шундай вазият сентябрда Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан кейин ҳам кузатилди.

Ўхшаш янгиликлар