• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Украинанинг Грециядаги элчихонасига 12 декабрь куни эрталаб қонга беланган пакет юборилди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги спикери Олег Николенко маълум қилди.

Украинанинг Грециядаги элчихонаси

Украинанинг Грециядаги элчихонаси
Фото: «Korrespondent.net»

«Эрталаб Украинанинг Грециядаги элчихонасига қонли пакет келиб тушди. Юборувчининг манзили аввал Украинанинг бошқа элчихоналари ва консулхоналари томонидан қабул қилинган конвертлардаги манзил билан бир хил: Германиянинг Синдельфинген шаҳридаги Tesla автосалони. Греция полицияси тергов ҳаракатларини бошлади», — деди расмий.

Унинг сўзларига кўра, ТИВ Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тергов тезлаштирилишига умид қилмоқда.

Бунга қадар 17 та давлатда Украина элчихоналари ва консулхоналарига 33 та таҳдид қайд этилган: 1 та терактга уриниш ҳолати, 2 та бинога бомба қўйилгани ҳақида хабар, 1 та вандализм, 1 та ёзма таҳдид ва 28 та қонли пакет.

Ўхшаш янгиликлар