![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/daryo/daryo639734cfe2ed9.jpg)
«Ўзтемир йўлйўловчи» матбуот хизмати Тошкент ва Урганч ўртасида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилишини маълум қилди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 2022 йилнинг 18-20-23-25-27-30 декабрь ва 2023 йилнинг 3-6-8-10-13-15 январь кунлари Тошкент—Урганч—Тошкент йўналишида қўшимча 12 та қатновлар йўлга қўйилади.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 156-сонли Тошкент—Урганч йўналиши: Тошкент 00:05 — Урганч 14:23
- 155-сонли Урганч—Тошкент йўналиши: Урганч 17:35 — Тошкент 06:54