• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Сурхондарё вилояти Денов туманида ўрмон хўжалигига тегишли ерни 105 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс учланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 6 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Сариосиё туманида яшовчи А.А.нинг аризасига асосан Денов тумани «Жомий» маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Денов тумани «Пожур» маҳалласида яшовчи Ж.Б. маҳалла ҳудудида жойлашган ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 15 сотих ернинг ўзига тегишли эканини, 105 миллион сўм пул эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, А.А.дан 30 миллион сўм олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, 2021 йил 16 декабрь куни Ж.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (анча миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар