• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.

Фото: Сурхондарё

Фото: Сурхондарё
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда дарахт кесувчиларга қарши тезкор рейд тадбирлари ўтказмоқда.

Шундай рейд тадбирлари давомида Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Мачай ўрмон бўлими ходимларининг хизмат ваколатига совуққонлик билан ёндашиши, юклатилган масъулиятни суистеъмол қилиши натижасида Мачай ўрмон бўлимининг 5-айланма 17-кварталининг «Етимтол» ва «Алмали» массивларида мавжуд бўлган Зарафшон арча, Шумтол, Учқад , Заранг жами 51 та дарахт ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб ташлангани аниқланган.

Фото: Сурхондарё

Фото: Сурхондарё
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Сурхондарё

Фото: Сурхондарё
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Сурхондарё

Фото: Сурхондарё
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Фото: Сурхондарё

Фото: Сурхондарё
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Оқибатда «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунинг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига 560 миллион 550 минг сўм миқдорда зарар етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага юборилган.

Ўхшаш янгиликлар