• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Германия канцлери Олаф Шольц Россия раҳбари Владимир Путиннинг Украинага қарши урушда ён бериши мумкинлигига шубҳа қилмоқда, деб ёзади Bild нашри.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

«Путин билан ҳар сафар гаплашганимда, у жуда аниқ қилиб гапиради, гап бирор нимани забт этиш ҳақида бўлади», — дейди Шольц.

«У шунчаки Украина ҳудудининг бир қисмини куч билан эгаллаб олишни истамоқда», — дея қўшимча қилди Германия ҳукумати раҳбари.

Канцлернинг сўзларига кўра, Россия томонининг катта йўқотишларига қарамай бу содир бўлмоқда.

«Биз қанча россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини аниқ билмаймиз. Лекин бу 100 минг киши бўлиши мумкин», — таъкидлади у.

Шольцнинг сўзларига кўра, Путин томонидан ҳеч қандай ён бериш йўқ. Аммо барча келишмовчиликларга қарамай, Украина билан боғлиқ бирор ўзгариш бор-йўқлигини текшириш учун у билан яна ва яна гаплашиш керак.

Ўхшаш янгиликлар