• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камаловнинг онаси Любовь Камалова 4 январь куни 95 ёшида вафот этгани хабар қилинганди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан марҳуманинг оила аъзоларига телефон орқали таъзия билдириб, ҳамдарлик мактуби йўллаган.

Қайд этилишича, 4 декабрь куни президент матбуот хизмати Сенат ва Қонунчилик палатаси, Президент администрацияси, Мусулмонлар идораси, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қорақалпоғистонлик фаоллар билан биргаликда Нукус шаҳридаги Камаловлар хонадонида бўлган. Унда марҳуманинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирилиб, президент ва Ўзбекистон халқининг ҳамдардлик сўзлари етказилган.

Фото: Президент матбуот котиби

Шунингдек, Қуръон тиловат этилиб, марҳуманинг ҳақига дуо қилинган.

Фото: Президент матбуот котиби

Любовь Камалова 1927 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистонда таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий қадриятларни тиклаш ишларига муносиб ҳисса қўшган.

Унинг вафоти муносабати билан Қорақалпоғистон раҳбарлари ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳам ҳамдардлик билдирганди.

Ўхшаш янгиликлар