• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги «Боғизағон» подстанциясида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Натижада туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Бугун, соат 20:18 да Тойлоқ туманидаги «Боғизағон» подстанциясидаги трансформаторда ёнғин юзага келган. Бунинг натижасида туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда. Ҳозирда мутахассислар томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади, — дейилади вазирлик ахборотида.
Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтгани, унда газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишига йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олингани айтилгани хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар